Ўзбекистон Ҳаж делегацияси Саудия Арабистонига жўнаб кетди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Ҳаж делегацияси ва Саудия Арабистони Ҳаж ишлари вазирлиги ва мутасадди ташкилотлар ўртасида "Ҳаж-2017" мавсумининг ташкилий ишлари ўзаро кўриб чиқилади

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ҳаж делегацияси бугун Саудия Арабистони Подшоҳлигига жўнаб кетди. Ушбу сафар 7 кун давом этади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий портали.

Макка шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Бу йил ҳаж ва умрага аввал бормаганлар боришади

Саудия Арабистони Ҳаж ишлари вазири Солиҳ Бантин таклифига асосан, "Ҳаж-2017" мавсумининг ташкилий ишларини келишиб олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов — делегация раҳбари ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бошчилигидаги делегация бугун Жидда шаҳрига етиб боради.

Сафар давомида Ўзбекистон Ҳаж делегацияси ва Саудия Арабистони Ҳаж ишлари вазирлиги ва мутасадди ташкилотлар ўртасида "Ҳаж-2017" мавсумининг ташкилий ишлари ўзаро кўриб чиқилади. Шу мақсадда Маккаи мукаррама, Мадинаи мунаввара ва Жидда шаҳарларида жорий йил ҳаж мавсумида ўзбекистонлик ҳожиларга хизмат қилувчи идоралар ва муассасалар раҳбарлари билан келишиб олинади.

Янгиликлар лентаси
0