Оренбургда бузилиб қолган автобусдаги ўзбекистонликларга ёрдам берилди

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишАвтобус
Автобус - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Автобусдаги 43 кишининг деярли барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлган

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Оренбург-Қозон трассасининг 124-километрида Қозондан Актюбинскка кетаётган халқаро йўналишдаги автобус бузилиб қолди.

Автобусдаги 43 кишининг деярли барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Автобусни маҳаллий участка нозири кўриб қолган ва навбатчи қисм ҳамда маҳаллий маъмуриятга хабар берган.

Йўловчилар қишлоқ маданият уйига жойлаштирилди ҳамда егулик билан таъминланди. Йўловчиларни олиб кетиш учун бошқа автобус йўлга чиқди, деб хабар беради Оренбург вилояти ИИВ матбуот хизмати.

Янгиликлар лентаси
0