Тошкент вилояти маъмурияти Тўйтепага кўчирилади

© podrobno.uzТуйтепа шаҳри
Туйтепа шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўрта-Чирчиқ тумани маъмурий маркази бўлган Тўйтепа Тошкентдан 25 км жанубда Тошкент - Қўқон йўналишида жойлашган.

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Тошкент вилояти маъмурияти Тошкент шаҳридан Тўйтепа шаҳрига кўчиралади, деб хабар қилмоқда Podrobno.uz нашри.  

Вилоят маъмурияти яқин орада Тўйтепа шаҳрига кўчирилиши ҳақида илк бор Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтган Тошкент вилояти Халқ депутатлари кенгашида сўзлаган эди.

"Икки-уч йилдан кейин Тўйтепа бутунлай ўзгариб кетади: бу ерда янги уйлар пайдо бўлади. Тошкентдан бу шаҳаргача тезюрар автомагистрал қурилади", — деган эди давлат раҳбари.

Ўртачирчиқ тумани маъмурий маркази бўлган Тўйтепа Тошкентдан 25 км жанубда Тошкент — Қўқон йўналишида жойлашган. Тўйтепа 1973 йилда шаҳар мақомига эга бўлганэди. Ҳозир бу ерда 29 минг киши яшайди.

Янгиликлар лентаси
0