ТОШКЕНТ, 17 января — Sputnik. Тошкентдаги Россия Фан ва маданият марказида машҳур ўзбек ва совет кинорежиссери Шуҳрат Аббосовнинг ижодий кечаси бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири. Уни табриклаш учун театр ва кино артислари, санъат арбоблари ва ёшлар келишди.
Урашув қатнашчилари режиссернинг халқлар дўстлиги, Россия ва Ўзбекистоннинг маданий-гуманитар ҳамкорлигига қўшган ҳиссасига юқори баҳо беришди ва ижодкорга янги муваффақиятлар тилаб қолишди.
Шуҳрат Аббосовнинг "Тошкент — нон шаҳри", "Сен етим эмассан", "Маҳаллада дув-дув гап" кинофильмлари Ўзбекистон ва бутун МДҲда кўпчилликнинг болаликдан севиб томоша қилган фильмлари бўлса ажаб эмас.
Кинорежиссер, сценарий муаллифи, педагог, Ўзбекистон ССР Халқ артисти, СССР Халқ артисти, Шуҳрат Аббосов 1931 йил 16 январда Қўқонда туғилган. Ҳозирги кунда Шуҳрат Аббосов Ўзбекистон Давлат Санъат ва Маданият институтида дарс бериб келмоқда.
Шуҳрат Аббосовнинг ижодий кечаси тадбири Ўзбекистондаги Россотрудничество ҳамкорлигида бўлиб ўтди.