ОТБ қуёш электр станцияси қуриш учун 100 млн $ ажратади

Oбуна бўлиш
Янги гелиостанция Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида қурили режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Осиё Тараққиёт банки қуёш электр станцияси қуриш учун Ўзбекистонга 100 млн $ кредит ажратади, деб хабар қилмоқда РИА Новости, ОТБ матбуот хизматига асосан.  

Гап Сурхондарёнинг Шеробод туманида қурилиши режалаштирилган, қуввати 100 МВтга тенг бўлган гелиостанция ҳақида кетмоқда.

Станция қурилиши учун кредит ушбу йилнинг иккинчи ярмида ажратилиши кутилмоқда. Гелиостанция лойиҳаси 2017 йилнинг июн ойига қадар тайёр бўлиши керак.

гелиоэнергетик қурилма - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик олимлар гелиоэнергетик қурилма ўйлаб топишди

Эслатиб ўтамиз, ушбу соҳада ОТБнинг Ўзбекистондаги дастлабки лойиҳаси – Самарқанд вилоятида 100 МВтли фотоэлектрик станция қуриш эди.  Бу Ўрта Осиёда биринчи катта қувватга эга бўлган электр станция бўлиши керак.

Ушбу фотоэлектрик станция қурилиши бўйича ўтган йилнинг декабр ойида ўтказилган тендерда хитойнинг Zhuhai Singyes Green Building Technology Co., Ltd компанияси ғолиб чиқди. Режага кўра, ушбу электр станцияси йилига 200 млн киловат/соат энергия ишлаб чиқариши керак.

Ўзбекистон ҳукумати 2020 йилга қадар қуёш нуридан ёрдамида олинадиган электр энергияси ҳажмини 300 МВтга еткизишни режалаштирган.  Гелиостанциялар Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларидан ташқари Наманганда ҳам қурилиши режалаштирилган. Станциялар қурилиш умумий нархи 450 млн долларга баҳоланмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0