Мигрантларга Челябинскда ҳайдовчилик қилиш тақиқланди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишЖамоат транспорти
Жамоат транспорти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Энди патент билан ишлайдиган хориж фуқароларига автобус ва таксида йўловчи ташиш тақиқланади

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Челябинск вилояти ҳукумати транспорт компанияларига патент асосида фаолият кўрсатадиган хорижлик фуқароларни ишга қабул қилишни тақиқлади. Челябинск вилояти ҳукумати сайтида губернаторнинг бу борадаги қарори эълон қилинди.

Қарорда 2017 йил 1 январдан бошлаб вилоят ҳудудида фаолият кўрсатадиган транспорт компанияларига патент асосида ишлайдиган хориж фуқароларини мунтазам йўналишдаги шаҳар ичи ва шаҳар атрофида йўловчи ташиш, шаҳарлараро йўналишда йўловчи ташиш, такси фаолияти кўрсатиш учун ишга олиш тақиқланиши билдирилган.

2016 йил августида Новосибирск вилояти губернатори қатор соҳаларда мигрантлар меҳнатидан фойдаланишни тақиқловчи қарорни имзолаганди.

Унга кўра, хорижлик фуқароларга вилоят ҳудудида ов қилиш ва ёввойи ҳайвонларни боқиш, балиқ овлаш, фойдали қазилмаларни излаш, болалар озуқаси ва парҳез маҳсулотларини ишлаб чиқариш, таътил вақтида болалар лагерларида ишлаш, мактаб ва боғчаларда ишлаш, жамоат транспорти ва такси ҳайдовчилиги, молиявий фаолият билан шуғулланиш, бухгалтерлик қилиш, тижорат фаолияти бўйича маслаҳатлар бериш, муҳаррир ёки таржимонлик билан шуғулланиш тақиқланган.

Янгиликлар лентаси
0