Ўзбекистонда ишсизлик даражаси ўзгармади

© Sputnik / Александр Демьянчук / Медиабанкка ўтишИш ўринлари ярмаркаси
Иш ўринлари ярмаркаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2016 йил якунларига кўра ишсизлик даражаси иқтисодий фаол аҳолининг 5,2 фоизини ташкил этди, бу 2015 йилги кўрсаткич билан бир хил

ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. 2016 йил якунларига кўра Ўзбекистонда ишсизлар сони 729,4 минг кишини ёки иқтисодий фаол аҳолининг 5,2 фоизини ташкил этди, деб хабар бермоқда РИА Новости республика Давлат статистика қўмитасига асосланиб. 2015 йил якунларига кўра ҳам ишсизлик даражаси 5,2%ни (709,4 минг) ташкил қилганди.

Ишга жойлашиш - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ташкил этилади

Дастлабки маълумотларга қараганда, 2016 йилда иқтисодиётда банд аҳоли сони 13,298 миллион нафарни ташкил қилган (2015 йилга нисбатан 1,8%га ўсган). Умуман олганда нодавлат секторда банд бўлганлар улуши 82,3%га етган (2015 йилда 82,2%ни ташкил қилган).

Расмий статистикага кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2016 йилда 1,7%га ошган —32,121 миллион кишига етган. Экспертларнинг баҳолашларича, ҳозирда республиканинг уч миллионга яқин фуқароси ёки меҳнатга яроқли аҳолининг деярли учдан бир қисми хорижда меҳнат қилмоқда.

2016 йил декабрда Олий Мажлис Сенати 2017 йилда 900 минг кишини иш билан таъминлашни кўзда тутувчи аҳоли бандлиги дастурини маъқуллади. Дастурга кўра мунтазам иш ўринларида 389,3 минг кишининг бандлиги, мавсумий ва вақтинчалик иш билан 200 минг киши таъминланади. Шунингдек, шахсий ва деҳқон хўжаликлари, ҳунармандлик ва оилавий тадбиркорлик йўналишларида иш билан банд бўлмаган 309 минг нафар аҳолини иш билан таъминлаш кўзда тутилган. 2016 йилда республикада 726 минг киши иш билан таъминланди.

Янгиликлар лентаси
0