Daewoo ва Hyundai Толимаржон ИЭСни модернизация қилишди

© Sputnik / Сергей Кузнецов / Медиабанкка ўтишИЭС машина зали
ИЭС машина зали - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жанубий Кореянинг Daewoo ва Hyundai компанияларидан иборат концорциум Қашқадарё вилоятидаги Толимаржон электр станциясини тўлиқ таъмирдан чиқарди.

ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Жанубий Кореянинг Daewoo ва Hyundai компаниялари Ўзбекистон жанубидаги Толимаржон ИЭСини тўлиқ таъмирдан чиқаришди, деб хабар қилмоқда “Ўзбекэнерго” АЖ.

Толимаржон ИЭСида қуввати 900 МВт бўлган икки буғ-газ қурилмаси ишга туширилди. Айни дамда станция электр энергияси ишлаб чиқаришни бошлаган.

Жанубий Кореянинг Daewoo ва Hyundai компаниялари 2013 йилда “Ўзбекэнерго” АЖ билан Толимаржон ИЭСини модернизация қилишга, тендер асосида умумий қиймати 861 миллион доллар бўлган шартнома имзолашган эди.

Шартномага кўра, консорциум ИЭСда қуввати 450 МВт бўлган икки пар-газ қурилмаси барпо этишган. Қурилмаларнинг биринчиси 2016 йил августида, иккинчиси – декабрида ишга туширилган эди. Пар-газ қурилмасининг ўзи Япониянинг Mitsubishi Corporation томонидан ишлаб чиқарилган.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш станцияда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг таннархини 30% га камайтириш имконини беради.

2004 йилнинг декабр ойида “Ўзбекэнерго” Толимаржон ИЭСининг қуввати 800 МВт бўлган биринчи энергоблокини ишга туширган эди. Янги қурилмалар ишга тушиши билан ИЭСда ишлаб чиқарилаётган электр энергияси дастлабки қувватига кўра 2,3 бараварга ошади.

Янгиликлар лентаси
0