Ўзбекистонда экскаваторларни таъмирлаш заводи қурилади

© Sputnik / Александр Кондратюк / Медиабанкка ўтишЭкскаватор заводи
Экскаватор заводи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Сирдарё шаҳрида экскаваторлар ва гусеницали техникани таъмирлаш заводини қуради

ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Лойиҳанинг умумий қиймати 30 миллион доллар атрофида бўлади, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Завод 2018 йилда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг Сирдарё шаҳридаги "Ўзтемирйўлмаштаъмир" унитар корхонаси вагон-ғилдирак устахоналари негизида ишга тушади.

Илгарироқ мазкур саноат объекти қурилиши 2017 йилда Янгиер шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилганди. Завод қурилиши нима учун бошқа жойга кўчирилиши ва муддати ўзгариши борасида компания маълумот бермаган.

Ўзбекистон президенти "Ўзбекистон темир йўллари" АЖга 2017 йилнинг 1 апрелига қадар мазкур лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари борасидаги маълумотларни тайёрлаш ва уни Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритишни топширди. Компания лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда 1 июлга қадар қурилиш ишларини амалга оширишга рухсат олди.

Давлат раҳбари, шунингдек, лойиҳада иштирок этаётган компанияларга қатор чегирма ва имтиёзлар тақдим этди. Масалан, "Ўзбекистон темир йўллари" бўлинмалари томонидан бажариладиган қурилиш монтаж-ишлари қўшимча қиймат солиғи ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилади.

Бундан ташқари, республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва қурилиш доирасида четдан келтириладиган машина ва ускуналар, эҳтиёт ва бутловчи қисмлар, асбоблар ва технологик ашёлар божхона тўловидан озод қилинди.

Янгиликлар лентаси
0