ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Ушбу йилнинг 20 январида АҚШда Сардор Миланонинг концерти бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
"МАЙАМИ!!, 20 январда сизларни Оазисда ўз концертимда кутаман!", — деб хабар қолдирди Сардор Милано ўзининг Facebookдаги саҳифасида.
АҚШда бир нечи йилдан бери яшаётган ўзбекистонлик хонанда Лариса Москалева ҳам Ёш хонандани қўллаб қувватлади.
"Дўстлар! Маямида мисли кўрилмаган ҳодиса! Сардор биздан хабар олгани келмоқда, лекин биз уни осонгина қўйиб юборадиганлардан эмасмиз!))) Ҳамангизни ушбу бетакрор артистни яқиндан кўриш ва эшитишга таклиф қиламан! Унинг овози ажойиб! Сардор сен самовий истеъдод эгаси эканингни ҳамма айтмоқда, лекин сенинг ажойиб инсон эканлигингни — мен айтаман!", — деди лариса Москалева.
Эслатиб ўтамиз, Сардор Милано яқинда, "Истиқлол" санъат саройида бўлиб ўтган "Қор Маликаси" номли янги йил мусиқий спектаклида бош роллардан бирини ижро этди. ОАВларда ўтган йилдан бери Сардорнинг Тошкентда яккахон концерти ҳақидаги хабарлар бир неча бор тарқалган бўлсада, лекин концерт ҳали ташкил қилингани йўқ.