ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. 2016 йилда Ўзбекистон ЯИМи 7,8 % га ўсди деди, Ўзбекистон президенти шаба куни бўлиб ўтган Вазирлар маҳкамаси кенгашида.
Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига ўараганда ўтган 2016 йилда саноат ўсиши 6,6 %ни, қишлоқ хўжалиги ўсиши 6,8 %ни ва сармоялар ўсиши 9,6 %ни ташкил қилган.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда Ўзбекистон ЯИМи 8%га ўсиб ундан саноат ўсиши 8%, қишлоқ хўжалик ўсиши 6,8% ва сармоялар ўсиши 9,5% ни ташкил қилган эди.
Президент айтишига қараганда, ўтган йилда Ўзбекистон иқтисодига киртилган чет эл сармоялари ҳажми ўтган йилда 11,3% га ўсиб — 3,7 миллиард долларни ташкил қилган. Шунингдек, ўтган йилда сармоядорлар иштирокида умумий ҳажми 5,2 миллиард долллар бўлган 164 та йирик лойиҳа якунига еткизилган.
Давлат бюджети профицити ЯИМнинг 0,1 %ни ташкил қилган. Инфляция даражаси 5,7 %ни ташкил қилиб, прогноз даражасидан ошмаган.
Ўзбекистон ҳукумати хабарига кўра 2017 йилда ЯИМ ўсиши 7,8 %ни ташкил қилади. Хусусан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 8 %ни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 6,2 %ни ва киритилаётган сармоялар ҳажми — 9,6 %ни ташкил қилиши кутилмоқда.