ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Дунёнинг кўплаб мамлакатларида таъқиқланган “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи жангарилари Афғонистондан 13 нафар уламони асирга олди, деб хабар қилмоқда “Синхуа” ахборот агентлиги.
Воқеа Афғонистон шарқида жойлашган Нагахар вилоятининг Хиски Мина номли жойида содир бўлган. Вилоят ҳукумати вакили Атавулла Хогиани хабарига кўра, ИД жангарилари, кутилмаганда, бостириб келиб Мадрасада талабалардан имтиҳон олаётган 13 нафар уламони номаълум томонга олиб кетган.
Маҳаллий ҳукумат асирга олинган диний уламоларни дарҳол қутқариш операциясини бошлаб юборган.
Афғонистонда вазият нотинчлигича қолмоқда. Охирги вақтларда ИД жангарилари ва “Толибон” орасида тўқнашувлар тез-тез бўлиб турмоқда. Яқинда ушбу икки террорчи ташкилот бир-бирига уруш эълон қилган эди.