ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Тўрт ёки беш йилдан сўнг жаҳондаги вазият ўзининг қайноқ нуқтасига етади. Янги қуролландан можаролар ўчоқлари пайдо бўлади. Москва шаҳрида истиқомат қилувчи таниқли экстрасенс Зираддин Рзаев Спутник Озарбайжонга берган интервьюсида ана шундай қайғули хабарлар билан бўлишган.
— 2016 йилнинг 27 декабр куни мен Буюк Британия осмони узра қора булутлар пайдо бўлишини башорат қилдим. Аммо менинг бу гапларим фақат 1 январ куни эълон қилинди. Буюк Британия қироличаси Елизавета II тез орада оламдан ўтиши ҳақида гапириш менга жуда ноқулай эди. Англияда уч кунлик мотам эълон қилинади. Аммо мен "7" ва "8" рақамларини ҳам кўрдим. Бу рақамлар нима маънони англатишини ҳозирча билмаяпман. Мен туш кўрдим.
Овоз мени бу ҳақда олдиндан гапирмаслик кераклиги ҳақида огоҳлантирди. Аммо мен бу ҳақда ҳаммага айтиш керак, деган қарорга келдим. Осмон узра сузиб юрган қора булутларни тушда кўришлик — яхши эмаслигини ҳатто аҳмоқлар ҳам билади.
- Дональд Трамп АҚШни бошқарадиган даврда ишлар қандай кечади?
— Трамп ҳукмронлиги вақтида дунёда жиддий инқирозлар юз бериши кутилмайди. Аммо кейин вазият мураккаблашади. Трамп — ҳозир сиз кўриб турган одам эмас. Бир қарашдан, у сахий, Россияни қўллаб-қувватлайдигандек, тинчлик тарафдори бўлган инсондек таассурот уйғотади. Ҳақиқатда эса унинг ҳукмронлиги даврида дунёга ҳарбий куч ёрдамида таъсир ўтказишнинг янги режаларини ишлаб чиқариш учун қўйишган. Жаҳон сиёсатини яратадиган кучлар Трампни сайлаб қўйган. Аммо уларнинг режалари тугаб қолган. Энди навбат Россияга чегарадош давлатларга келди. Украина сценарийси Молдова, Қозоғистон, Ўзбекистонда такрорланиши мумкин. Ва улар ҳозирда бунинг устида фаол иш олиб боришмоқда. Яқин 3-4 йил ичида улар янги сценарийни тайёрлайдилар.
- Айтинг-чи, дунёдаги энг осуда оролча қаерда жойлашган?
— Энг тинч жойми?
- Ҳа.
— Бундай жой мавжуд эмас. Агар шундай жой бўлганида, мен у ерда яшаётган бўлардим. Қиёмат яқин, шу боис ҳеч қаерда тинчлик бўлмайди.
- Суриядаги уруш тугади, деб айта оласизми?
— Сурия қон ичида қолади. Яқин йиллар ичида у ерда тинчлик бўлмайди.
- Туркия президенти Эрдўғон Фатхулла Гюленни ҳибсга олишга муяссар бўладими?
— Эрдўғон Гюленни ҳибсга ололмайди. У ўз ажали билан ўлади. Гюлен ёки инсульт ёки инфарктни бошдан кечиради. Бу кутилмаганда рўй беради. Мен унинг қон томирларида муаммо кўряпман.
- Яқин йиллар ичида янги, жаҳон сиёсатида муҳим рол ўйнайдиган сиёсатчи пайдо бўладими?
— Тўрт-беш йил давомида — йўқ. Биз ҳозир кўриб турган шахслар ўз рейтингини сақлаб турадилар. Шу боис, Владимир Путин сингари жиддий ўйинчилар яқин ўртада пайдо бўлмайди.