ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. chess.pw нашри "МДҲнинг энг гўзал шахматчи қизи"ни аниқлаш бўйича овоз бериш бошланганини эълон қилган эди. Ушбу танловда ўзбекистонлик гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонова етакчилик қилмоқда.
13 январь ҳолатига кўра у 348та овоз тўплаган ва биринчи ўринда бормоқда. Иккинчи ўринда қирғизистонлик Александра Самаганова жойлашган. Танловда Россия, Қозоғистон, Озарбайжон ва Украинанинг шахматчи гўзаллари иштирок этишмоқда.
Гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонова ўтган йили Осиё чемпиони бўлган. Фарғоналик бу шахматчи қиз қатор халқаро турнирлар ғолиби.
Гулруҳбегимни қўллаб-қувватлаш учун сиз ҳам ўз овозингизни беришингиз мумкин.