ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) терма жамоаларнинг янги рейтинг жадвалини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 568 очко билан 61-ўринга кўтарилди.
Бу ўтган ойдаги кўрсаткичга нисбатан 1 поғона юқорироқ. Ўзбекистон термаси Осиё Футбол конфедерацияси (ОФК)га аъзо терма жамоалар орасида 6-ўринда қолди. 816 очко билан Осиёда 1-ўринни сақлаб қолган Эрон жаҳонда 29-ўринда бормоқда. Жанубий Корея 699 очко билан қитъада 2-поғонада, жаҳон рейтингида эса 37-ўринда.
Top 10 Asian nations based on the recently released #FIFA World Ranking (as of January 12, 2017)#TheAFC #OAOG #Football #Asia pic.twitter.com/5btL05tfOd
— The-AFC.com (@theafcdotcom) 12 января 2017 г.
Австралия (649 очко) жаҳонда 44-, Осиёда 3-ўринни эгаллади. Япония (46-ўрин) ва Саудия Арабистони (48-ўрин) Осиё қитъасида 4-5 ўринлардан жой олди.
ФИФА рейтингида ҳамон Аргентина (1634 очко) етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринни Бразилия (1544 очко), учинчи ўринни Германия (1433 очко) эгаллаган.