Обаманинг энг сўнгги "президентлик" хабари

© AFP / Joshua LOTTБарак Обама Чикагода видолашув нутқини ижро этаётган вақтда
Барак Обама Чикагода видолашув нутқини ижро этаётган вақтда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Обама сўнгги "президентлик" сўзларини чоп этгач 660 мингдан зиёд интернет фойдаланувчилар шу заҳоти ушбу твитни ўз саҳифаларида жойлаштиришган

ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Обаманинг АҚШ президенти сифатида Twitter ижтимоий тармоғида эълон қилган энг сўнгги хабари унинг бошқа твитларига нисбатан энг кўп лайк олди, қолаверса ушбу хабар билан жуда кўп фойдаланувчилар ўзаро бўлишганлар, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"Ҳаммаси учун раҳмат. Менинг энг сўнгги илтимосим худди биринчи илтимосимдек бўлади. Мен сизлардан бир нарсага қаттиқ ишонишни сўрайман — менинг ўзгаришларни содир эта олиш қобилиятимга эмас, балки ўзларингизнинг худди шундай қобилиятингизга ишонинг", — деб ёзиб қолдирган кетаётган АҚШ президенти.

​Обама энг сўнгги "президентлик" сўзларини ўз саҳифасига эълон қилиши билан 660 мингдан зиёд фойдаланувчилар шу оннинг ўзида бу хабарни ўз дўстлари билан бўлишганлар.

АҚШ президентининг Твиттер-аккаунтига аъзо фойдаланувчилар сони 13 миллионни ташкил қилади. Интернетдаги ушбу аккаунт 20 январ куни бўлиб ўтадиган инаугурациядан сўнг Дональд Трампга ўтади.

Янгиликлар лентаси
0