ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Ватан ҳимоячиси куни арафасида Бухоро вилоятида Фавқулодда вазиятлар бошқармасига қарашли тайёрлов мажмуаси очилди, деб хабар қилмоқда ФВВ матбуот хизмати.
Янги мажмуада аҳоли ва бошқарувчи раҳбарларни фавқулодда вазиятларга тайёрлаш маркази очилади. Янги мажмуада библиотека, бир неча аудиториялар ва турар жой бор. Мажмуа ўқув-тайёрлов жараёни учун керак бўладиган барча замонавий ускуналар, кўргазмали қуроллар, адабиётлар, спорт зали ва қутқарув техникаси билан жиҳозланган.
Ушбу тантанали тадбирда ФВ вазирининг биринчи ўринбосари Комилжон Арипов, Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев, вилоят ИИБ ва Прокуратура бошқармаси вакиллари “Ёш қутқарувчи” клуби аъзолари ва журналистлар иштирок этишди.
Шунингдек, Ватан ҳимоячилари куни арафасида ФВВнинг Бухоро вилояти хизматчилари оилаларига тантанали равишда квартиралар топширилди.