ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Мирзиёев БАА президентига ҳамдардлик билдирди, деб хабар қилган Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.
"Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаёнга Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳрида БАА гуманитар миссияси вакилларининг нобуд бўлгани муносабати билан таъзия изҳор этилган мактуб йўллади. Давлатимиз раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик ҳамда далда со ‘зларини етказишни сўради", — дейилади хабарда.