ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Youtube видеохостингида жаҳоннинг энг шов-шувли ва машҳур боксчиларидан бўлган Майк тайсоннинг бир гуруҳ ўзбекистонлик мухлислар қуршовида қолган видеоси жойлаштирилди.
Видеороликда ўзбекистонлик мухлислар Тайсон билан "селфи" тушишгани, у билан қўл бериб сўрашишгани акс этган. Бир оздан сўнг спортчининг тансоқчиси йигитлардан энди кетишларини илтимос қилади.
Боксчининг ўзи эса бу ҳолатдан завқланган.