ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Пойтахт ҳокими Рахмонбек Усмонов 2016 йилнинг 31 декабрида халқ депутатлари кенгаши томонидан қабул қилинган шаҳар бюджетини тасдиқлади, дейилган ҳокимият хабарида
Тасдиқланган ҳужжата кўра, 2017 йилда пойтахт ҳукумати ижтимоий соҳа лойиҳалари учун 1,393 триллион сўм харажат қилиш режалаштирилган. Ушбу маблағнинг энг катта бўлаги — 808,348 миллиард сўми — таълим муассасаларига, 528,448 миллиард сўми — соғлиқни сақлаш соҳасига йўналтиирлади.
Маданият ва спорт соҳаларига нисбатан кам маблағ ажратилган — 23,994 млрд. сўм. Илм-фанни ривожлантириш учун эса, бор йўғи — 670,345 млн сўм ажратилган.
Иқтисодни ривожлантириш мақсадлари йўлига — 274,847 млрд сўм, қурилиш соҳасига инвестициялар — 147,011 млрд сўм, ўз-ўзини бошқариш органларига эса — 26,765 млрд. сўм ажратилади.
Ҳокимиятининг асосий фойда манбаи турли солиқ ва тўловлардан иборат. Энг катта даромад келтирадиган солиқ тури бу- ободонлаштириш солиғи бўлиб, у пойтахт ғазнасига 619,642 млрд сўм фойда келтириши керак.
Иккинчи ўринда, транспорт воситалари эгаларидан бензин, дизел ва газ ёнилғиси учун олинадиган солиқлардир. Ушбу тур солиқлар шаҳар бюджетига 454,733 млрд.сўм даромад олиб келиши кутилмоқда.
Учинчи ўринда юридик шахслардан олинадиган мол мулқ солиғи, бўлиб у давлатга 345,143 миллиард сўм даромад келтиради. Қолган солиқлар умимий ҳисобда бюджетга 169,668 млрд сўм маблағ келтиради.
Шундай қилиб шаҳар бюджетига жамланадиган умумий маблағ миқдори 2,499 триллион сўмни ташкил қилади.