ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Россия фуқаролигини қабул қилишни хоҳловчилар учун имтиҳонлар бошланди, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон нашрига Сахаровадаги Миграция маркази вакили.
Юқорида тилга олинган сертификат чет элликлар томонидан Россияда вақтинчалик яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштирилаётган вақтда топширилади. Ушбу сертификатни олганлар — ўзларининг русийзабон халқ орасида тезда ва ҳеч қандай қийинчиликларсиз кўникиш ҳосил қилишларини тасдиқлайдилар.
Ҳужжат рус тили, Россия тарихи ва қонунчилигига доир имтиҳондан ўтгандан сўнг берилади.
Миграция маркази Бош директори Николай Федосеевнинг сўзларига кўра, ушбу янгилик чет эл фуқароларига вақтни тежашда жуда қўл келади. "Улар Марказимизда имтиҳон топширишлари, сертификатни қўлга киритишлари ва шу ернинг ўзидаёқ вақтинчалик яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжат(вид на жительство)ни расмийлаширишлари мумкин", — дея таъкидлади Федосеев.
Эслатиб ўтамиз, Россия ИИВ ББнинг Москва шаҳри бўйича Миграция масалалари бошқармаси ходимлари 2016 йилнинг ноябр ойидан бошлаб Сахаровадаги Миграция марказида вақтинчалик яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда Россия фуқаролигини қабул қилиш истагида бўлган чет элликлардан аризаларни қабул қилиш билан шуғулланишмоқда.