ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Ўзбекистон фуқароси ўлимида Қирғизистон фуқароси гумонланмоқда, аммо ҳозирга қадар бу хабар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари томонидан тасдиқлангани йўқ, деб хабар қилмоқда Спутник Қирғизистон нашри.
"Санкт-Петербургда бир эркак ўз танишини яқинлашиб келаётган поезд тагига итариб юборди", — деб хабар қилинган Россия Тергов Қўмитаси расмий сайтида.
Ўзбекистонлик йигитни поезд тагига итариб юборган — қирғизистонлик бўлиб чиқди, деб хабар қилмоқда Спутник Қирғизистон. Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси матбуот-хизмати ҳозирда ушбу ҳодиса ҳақидаги маълумотлар дипломатик ваколатхона ходимлари томонидан аниқлаштирилаётгани ҳақида хабар қилган.
Ушбу ҳодиса юзасидан Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 105 — "Қотиллик" моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.