ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. 11-13 январь кунлари Қамчиқ довонида ноқулай об-ҳаво шароити юзага келиши мумкин, деб хабар бермоқда uz24.uz Ўзбекистон ФВВга таяниб.
Хабарда айтилишича, 11-13 январь кунлари Қамчиқ довонида А-373 автомобиль йўлида қор, 50—100 метр узоқликда кўриниш даражасининг ёмонлашиши, шамол тезлигининг сониясига 20 метргача кучайиши кутилмоқда.
Ҳаво ҳарорати —12-10 даражагача тушиб кетади.