ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik, Алексей Богдановский. Америка Қўшма Штатлари "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси томонидан уюштирилган қатлларда қатнашган Буюк Британия фуқароси Александ Эмон Коти (Alexanda Amon Kotey)ни санкциялар рўйхатига киритди, деб хабар қилди сешанба куни АҚШ Давлат департаменти. РИА Новости хабари асосида.
АҚШ томонидан илгари сурилаётган тахминларга кўра, Коти етти нафар чет эл фуқароларини, шу жумладан, америкалик журналистлар Жеймс Фоули ва Стивен Сотлофф, шунингдек, америкалик Питер Кессигларни тутқунликда ушлаб турган ва уларнинг қатлида шахсан иштирок этган. Коти, шунингдек, жангариларни "ИД" сафига чорлаш билан шуғулланган, деб хабар қилмоқда АҚШ Давлат Департаменти.
2015 йилдан буён Индонезияда фаолият юритувчи ҳамда "ИД" раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодийга содиқлиги ҳақида эълон қилган "Жамаа Аншарут Даула" экстремистик гуруҳи ҳам АҚШ санкциялар рўйхатига киритилган.