Абдулазиз Камилов Миср элчисини қабул қилди

© AFP / YASSER AL-ZAYYATАбдулазиз Камилов
Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мулоқот чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларига алоҳида эътибор қаратилди

ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Миср Араб Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор элчиси Амани ал-Итрни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Элчи ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.

Хабарда билдирилишича, суҳбат давомида икки ва кўп томонлама шакллардаги Ўзбекистон-Миср ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзаро муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини кенгайтириш ва туризм соҳасини ривожлантириш борасида тажриба алмашишдан ҳар икки томон ҳам манфаатдор эканлиги қайд этилди.

Янгиликлар лентаси
0