Ўзбекистонда одамларни ИДга ёллаган шахс саккиз йилга қамалди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишКолония
Колония - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йўлдошев ИДга тарафдорларни ижтимоий тармоқлар орқали жалб қилган

ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди фуқаро Асқар Йўлдошевни экстремистик ғояларни тарқатгани ва одамларни "Ислом давлати" террорчилик гуруҳига жалб қилгани учун саккиз йилга озодликдан маҳрум этди. Бу ҳақда РИА Новости суд вакилига асосан хабар бермоқда.

"Суд мажлиси давомида Йўлдошев ИДга тарафдорларни ижтимоий тармоқлар орқали жалб қилгани, 2016 йилда Сурияга бориб террорчи-жангариларга қўшилишни режалаштиргани аниқланди. У бу сафарга жўнаб кетишга уч нафар маҳаллий фуқарони ҳам кўндирган. У суд қарори билан саккиз йилга озодликдан маҳрум этилди", — деди агентлик суҳбатдоши.

Суд маълумотларига кўра, Йўлдошев 2014 йилнинг июнь ойида Россиядан Ўзбекистонга қайтиб келган.

Қамоқдаги шахс - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ИД даъватчиси 8 йилга қамалди

"У Россия ҳудудида тақиқланган, Сурияга жангариларни ёллаш билан шуғулланувчи "Жиҳодчилик" диний-экстремистик ташкилоти ғоялари таъсирига тушиб қолган. У ватанга қайтиб келгач, одамларни ёллаш бўйича фаолиятини давом эттирган", — деди суд вакили.

Кейинги вақтда Ўзбекистонда Суриядаги уруш ҳаракатларида иштирок этишни режалаштирган шахсларга нисбатан жазо тайинланганлиги ҳақида тез-тез хабарлар берилмоқда. Хусусан, 2016 йилнинг августида жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди ИД сафига қўшилишни режалаштирган беш нафар фуқарога нисбатан жазо тайинлаганди.

Янгиликлар лентаси
0