Самарадаги ЙТҲда уч ўзбекистонлик ҳалок бўлди

© Sputnik / Konstantin Chalabov / Медиабанкка ўтишПолиция
Полиция - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиянинг Самара вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида уч нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Еттинчи январь куни Самара вилоятида йўловчи автобуси ва енгил автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар берди Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати.

Ҳодиса оқибатида енгил автомобилда бўлган уч киши ҳалок бўлган. Улар — 1978 йилда туғилган Ўзбекистон фуқаролари Норбаев Норбек Оленбаевич, Худайберганов Маркс Ибрагимович ҳамда 1979 йилда туғилган Бобожонов Қаҳрамон Файзулоевич бўлишган.

ЙТҲ Самара — Уральск йўлининг М-32 трассаси 76-километрида юз берган.

Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳозирда республиканинг тегишли вазирлик ва идоралари билан ҳамкорликда ҳалок бўлганларнинг яқинларига ёрдам кўрсатиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0