"Ўзбекистон ҳаво йўллари" 4та Boeing-787 сотиб олади

© Стрингер СпутникBoeing 787-8 Dreamliner
Boeing 787-8 Dreamliner - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самолётлар қиймати борасида ҳеч нарса дейилмаган

ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси яна тўртта Boeing-787 Dreamliner самолётига буюртма берди. Бу ҳақда АҚШнинг Boeing Co компанияси сайтида маълум қилинган.

Унга кўра, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси тўртта Boeing-787 самолётига буюртма берган. Лекин самолётларнинг умумий қиймати борасида ҳеч нарса дейилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон авиакомпанияси 2016 йилда иккита Boeing-787 Dreamliner авиалайнерини сотиб олганди.

Янгиликлар лентаси
0