Туркия электр таъминоти узилишларини АҚШ киберҳужумлари билан изоҳлади

© Foto : PixabyХакер ҳужуми
Хакер ҳужуми - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Охирги вақтларда Истамбул ва унинг атррофидаги шаҳарларда электр таъминоти узилиши тез-тез содир бўлмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Туркия Энергетика вазири Берат Албайрак мамлакатда тез-тез содир бўлаётган электр таъминоти узилишларини АҚШ ҳудудидан уюштирилган киберҳужумлар билан изоҳлади, РИА Нововсти хабарига асосан.

"Кеча биз АҚШ томонидан ёппасига уюштирилган киберҳужумлар гувоҳи бўлдик. Ҳужумлар вазирликнинг турли департаментларига систематик равишда амалга оширилди, лекин биз уларнинг барчасини қайтардик", — деди Албайрак маҳаллий телеканал эфирида.

Охирги вақтларда электр таъминоти узилиши Истамбул шаҳри ва унинг атррофида тез-тез содир бўлаётган ва ушбу туфайли аҳоли томонидан кўплаб арзномалар келиб тушаётган эди.

Янгиликлар лентаси
0