ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Фарғона вилояти МХХ Бошқармаси ҳамда Солиқ ва валюта жиноятлари Департаменти ходимлари томонидан коллеж ўқитувчиларидан бири йирик миқдорда валюта олаётган вақтга қўлга олинди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
"А.Юсупов 5 минг доллар олаётган вақтда қўлга олинди. Ушбу пул арзномачининг қариндошини Қўқон Педагогика институтига киритиб қўйиш учун талаб қилинган 9 минг долларнинг бир қисми бўлган. Қўлга олиш жараёни видео тасвирга олиш билан тасдиқланган", — дейилган МХХ ходимининг хабарида.
Фуқаро Юсуповга нисбатан, Ўзбекистон Жиноят кодексининг таалуқли бандларига биноан жиноий иш қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.