Тошкентда ўзбек-афғон сиёсий маслаҳатлари бўлиб ўтади

© Sputnik / Alexander Grashenkov / Медиабанкка ўтишҚобул шаҳар кўриниши
Қобул шаҳар кўриниши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбек-афғон сиёсий маслаҳатларининг биринчи босқичи Тошкентда бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Тошкентда ўзбек-афғон сиёсий маслаҳатларининг биринчи босқичи бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.

"9-10 январ кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида ўзбек-афғон сиёсий маслаҳатларининг биринчи босқичи бўлиб ўтади", — дейилган хабарда.

Ўзбекистон ТИВи хабарига кўра, Афғонистон делегациясига мамлакат ташқи ишлар вазири Ҳекмат Халил Карзай бошчилик қилади.

2016 йилнинг декабр ойида Гамбургда бўлиб ўтган ЕХҲТ ташқи ишлар вазирлари кенгашида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов сўзга чиқиб, Афғонистонда қарама-қарши томонларда курашаётган асосий сиёсий кучлар, жумладан "Толибон"ни ҳам бир-бири билан яраштириш кераклиги ҳақида гапирган эди.

Янгиликлар лентаси
0