ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Яқинда бўлиб ўтган Ўзбекистон Олимпиада қўмитаси Бош ассамблеяси мажлиси сўнггида Риода олтин медалга сазовор бўлган Ўзбекистонлик спортчиларга эсдалик ҳайкалчалари топширилди, деб хабар қилмоқда Миллий Олимпиада қўмитаси.
Боксчилар Ҳасанбой Дўсматов, Шахобиддин Зоиров, Фазлиддин Гоибназаров ва оғир атлетикачи Руслан Нуридиновларга чемпионликни қўлга киритган лаҳзада ўз қиёфалари тасвирланган бронза ҳайкалчалар топширилди.
Эсдалик ҳайкалчаларини Ўзбекистон президенти номидан бош вазир Абдулла Арипов топшириди. МОҚ хабарига кўра, ушбу ҳайкалчалар "Равшан Миртажиев галереяси" усталари томонидан ясалган.