"Нуроний" жамғармасига янги раис сайланди

© Sputnik / Владимир Акимов / Медиабанкка ўтишЎзбек қариялари
Ўзбек қариялари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Миллий университети профессори Шуҳрат Жалилов "Нуроний" жамғармаси республика бошқаруви раиси этиб сайланди

ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Тошкентда Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси марказий кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда uz24.uz хабар бермоқда.

Жамғарма таъсисчилари, кенгаш аъзолари, вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этган йиғилишда ташкилий масала кўрилди.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессори Шуҳрат Жалилов Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси республика бошқаруви раиси этиб сайланди.

Янгиликлар лентаси
0