ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. 4 январь куни соат 20:00дан 5 январь соат 22:00гача Тошкент шаҳрининг қатор туманларида совуқ сув ўчирилиши ҳамда сув қувурлари тармоқларида босимнинг пасайтирилиши режалаштирилган. Бу ҳақда "Сувсоз" ДУК матбуот хизмати маълум қилмоқда.
Хабарга кўра, бу баҳор-ёз мавсумига тайёргарлик ва таъмирлаш-профилактика ишларининг бошланиши билан боғлиқ.
Шу сабабли Олмазор, Шайхонтоҳур, Юнусобод ва Чилонзор туманларидаги бир қатор маҳаллалардаги кўчаларда жойлашган хонадонлар ва ташкилотлар учун совуқ сув таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Хабарда сув бўлмаган жойларга сув ташувчи махсус автомашиналар юборилиши билдирилган.