ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Остонада бўлиб ўтадиган Сурия ҳукумати ва мухолифатнинг музокаралари натижаси мамлакатда қисқа муддат ичида инқирозни ҳал этишга қаратилган йўл харитаси ишлаб чиқилиши бўлиши даркор, дейилади "Сурия инқирозини тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича умумэътироф этилган сиёсий музокараларни бошлаш учун делегацияларни шакллантириш келишуви"да.
"Икки делегациянинг (ҳукумат ва мухолифат) музокаралари натижасида Сурия инқирозини қисқа муддатларда ҳал қилишни кўзда тутадиган йўл харитаси тайёрланиши лозим", — дейилади ҳужжатда.
Келишув ҳужжатида шунингдек, ҳар икки делегациянинг музокаралари Россия ва Туркия кафиллиги остида ўтади. Сурия мухолифати 2017 йил 16 январгача Сурия ҳукумати билан музокара ўтказиш учун делегация шакллантириш мажбуриятини олган бўлиб, музокаралар 23 январда бошланади.
"Келишув мухолифат уни имзолаши билан кучга киради ва Сурия раҳбарияти вакили Россия иштирокида мазкур ҳужжатни имзолаши билан у юридик жиҳатдан бажаришга мажбур ҳужжат мақомини олади", — деб хабар беради РИА Новости.
Туркия ташқи ишлар вазирлиги раҳбар Мевлуд Чавушўғли Анқара Москва билан биргаликда Суриядаги ўт очишни тўхтатиш режимини бузганларга қарши чораларни ишлаб чиқаётганлигини маълум қилди. у шунингдек, россиялик экспертлар 9-10 январ куни Туркияга ташриф буюриб, Остонада бўлиб ўтадиган музокаралар юзасидан муҳокама ўтказишларини билдирди.