ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Тошкентдаги The Beauty Bar салони стилистлари Ўзбекистоннинг 14 ҳудудида истиқомат қилувчи аёллар қиёфасини тасвирлаб берувчи ажойиб видеоролик тайёрлашди. Видеоролик Youtube видеохостингида жойлаштирилган.
Лойиҳа муаллифларининг айтишларича, мазкур ғоя илк марта Тошкентда бўлиб ўтган Fashion Week 2016 кўргазмасида намойиш этилган.
Видеороликда Ўзбекистоннинг 14 ҳудудида истиқомат қилувчи аёлларнинг яшаб турган жойларига хос қиёфа ва кийимда тасвирланиши акс этган.
The Beauty Barнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида роликни тайёрлаган стилистлар Музаффар Воҳидов, Наргиза Дадажонова, Олеся Грущак, Феруза Турғунбоеваларга миннатдорлик билдирилган.