Ўзбекистонда "Ҳалол" маҳсулоти давлатлараро стандарт лойиҳаси муҳокамага қўйилди

© Sputnik / Maxim Bogodvid / Медиабанкка ўтишРоссияда ишлаб чиқарилган ҳалол маҳсулот
Россияда ишлаб чиқарилган ҳалол маҳсулот - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу лойиҳа кенг муҳокама қилиш мақсадида "Ўзстандарт" агентлигининг расмий сайтига жойлаштирилди

ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Давлатлараро стандартлаштириш доирасида Беларуснинг Стандартлаштириш бўйича техник қўмитаси томонидан "Ҳалол" маҳсулоти. Маҳсулот, ишлаб чиқариш, сақлаш, транспортда ташиш, сотиш ва маркировкага қўйиладиган талаблар. Асосий тушунчалар" давлатлараро стандарт лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ҳозирги кунда ушбу давлатлараро стандарт лойиҳаси манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан кўриб чиқиб, муҳокама этилмоқда. Ушбу лойиҳа кенг муҳокама қилиш мақсадида "Ўзстандарт" агентлигининг расмий сайтига жойлаштирилди.

Сайтда билдирилишича, мазкур лойиҳа ҳақидаги таклифлар ва эътирозларни 2017 йилнинг январь ойи охирига қадар "Ўзстандарт" агентлиги "Ахборот-маълумот маркази"нинг қуйидаги манзилига юбориш мумкин: Тошкент шаҳри, Фаробий кўчаси, Ҳаракат тор кўча.

Янгиликлар лентаси
0