"Қамчиқ" довони орқали юк олиб ўтиш чекланиши мумкин

© Sputnik / СтрингерҚамчиқ довони
Қамчиқ довони - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Битта етакловчи ўққа 11,5 тонна, иккиталик ўққа 20 тоннадан ортиқ юк тўғри келадиган автотранспорт воситалари билан "Қамчиқ" довонидан юк олиб ўтишни 2017 йил 1 июлдан ман қилиш таклиф этилган

ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. "Қамчиқ" довони орқали юк автомобилларининг баъзи турлари билан юкларни олиб ўтишга тақиқ қўйилиши мумкин. Бу ҳақда nuz.uz хабар қилмоқда.

Хабарга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобиль транспорти билан "Қамчиқ" довони орқали юк олиб ўтишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларининг муҳокамаси порталига жойланди.

Қарор лойиҳасида "Қамчиқ" довони орқали эксплуатация муддати 25 йил ва ундан кўпроқ бўлган юк автомобиллари ва шатакчи автомобиллар орқали юклар олиб ўтиш 2017 йил 1 январдан тақиқлансин" дейилади.

Шунингдек, битта етакловчи ўққа 11,5 тонна, иккиталик ўққа 20 тоннадан ортиқ юк тўғри келадиган автотранспорт воситалари билан "Қамчиқ" довонидан юк олиб ўтишни 2017 йил 1 июлдан ман қилиш таклиф этилган.

Янгиликлар лентаси
0