ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik. Янги йил оқшомида одамларга қарата ўқ узган террорчини қўлга олиш махсус операция ўтказилган эди. РИА Новости нашри хабарига кўра, Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари душанба куни Зейтинбурну туманида гумондорни қўлга олиш бўйича операцияни амалга оширганлар. Аммо полициячиларнинг уриниши беҳуда кечган.
Берилаётган хабарларга кўра, 28-31 декабр кунлари полиция хизмати Туркиянинг турли шаҳарларида ИДга алоқадор 63 жангарини қўлга олган. Ўтказилган сўровлар натижасида ушбу ҳужумга Ўзбекистон ёки Қирғизистон фуқароси алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумот олинган.
Истанбулдаги Reina тунги клубига қуролланган ҳужум Янги йил оқшомида амалга оширилди. Калашников атомати билан қуролланган террорчи клубни қўриқлаётган полициячини отиб ташлаган ва 700дан ортиқ киши бўлган клуб биносига кириб бориб у ердаги оломонга қарата ўт очган.
Илгарироқ Истанбул шаҳри Ўртакай туманида жойлашган тунги клубда терактни амалга оширган шахсниг сурати эълон қилинган эди.