Энг чиройли кўча, бино ва арча аниқланди

© Sputnik / Саид Царнаев / Медиабанкка ўтишЯнги йил арчаси
Янги йил арчаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқандда ўтказилган танлов шаҳарнинг энг чиройли кўчаси, биноси ва арчасини аниқлаб берди

ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik. Самарқанд шаҳрида энг чиройли кўча, бино ва арча аниқланди, деб хабар қилинган Зарафшон газетаси расмий сайтида.

Янги йил арчасига кўзингиз тушиши билан кайфиятингиз ҳам кўтарилади - Sputnik Ўзбекистон
Янги йил кайфиятидаги Тошкент!
"Янги йил байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ташкил этиш мақсадида вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Самарқанд шаҳрида ўтказилган "Энг намунали кўча", "Энг чиройли бино" ва "Энг чиройли безатилган арча" кўрик-танлови ғолиблари аниқланди", — деб ёзади нашр.

Маълумотларга кўра, Университет хиёбони "Энг намунали кўча номинацияси" ғолиби, Самарқанд давлат университети қошидаги 2-сон академик лицей "Энг чиройли бино", "Баҳор" масъулияти чекланган жамияти биноси олдида ўрнатилган арча "Энг чиройли безатилган арча" деб топилган.

Янгиликлар лентаси
0