Қозоғистонда кўпқаватли уйларнинг бири ўпирилиб тушди, қурбонлар бор

© NewsTeam / Медиабанкка ўтишТез тиббий ёрдам машинаси
Тез тиббий ёрдам машинаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни вақтда қутқарувчилар уюмлар орасидан жабрланувчиларни қидириш ишларини олиб боришмоқда. Бу ишга 70га яқин одам ва 16 дона техника жалб қилинган, ўпирилиш сабаблари ўрганилмоқда

ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Қозоғистоннинг Қорағанда вилояти Шаҳан посёлкаида кўпқаватли уйнинг бир қисми ўпирилиб тушди. Икки киши ҳалок бўлган, айни вақтда уюмлар остида одамлар бор-йўқлиги қидирилмоқда, деб хабар тарқатган Sputnik Қозоғистон нашри.

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар департаменти қўмитаси вакили Имонқуловнинг сўзларига қараганда, 2017 йил 1 январ куни 22.40да Қорағанда вилояти ФВД қутқарув бўлинмаларига Шахтинск шаҳри Шаҳан посёлкасида кўпқаватли уйларнинг бири ўпирилиб тушгани ҳақида хабар келиб тушган. Ҳодиса жойига зудлик билан фавқулодда вазиятлар департаменти кучлари ва техникалари юборилган. Уй яшовчилари эвакуацияси амалга оширилган, деб айтган Имонқулов.

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишКўпқаватли уйнинг қулаб тушиши
Кўпқаватли уйнинг қулаб тушиши - Sputnik Ўзбекистон
Кўпқаватли уйнинг қулаб тушиши

"Айни вақтда тўрт киши қутқарилди, уларнинг икки нафари болалардир. Ҳозиргақадар олинган маълумотларга кўра, қулаб тушган конструкциялар орасида уй яшовчилари бор. Уй қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлган", — деб хабар қилган Sputnik Қозоғистонга Имонқулов.

Ҳозирда қутқарувчилар уюмлар орасидан жабрланувчиларни қидириш ишларини олиб боришмоқда. Бу ишга 70га яқин киши ва 16 дона техника жалб қилинган. Ўпирилиш сабаблари ўрганилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0