ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Бразилиядаги Манаус шаҳрида жойлашган қамоқхонада рўй берган тўполонда камида 50 киши ҳалок бўлди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Рейтер агентлигига таянган ҳолда.
Амазонаси штати хавфсизлик хизмати вакили Серхио Фонтес сўзларига кўра, қурбонлар сони яна ортиши мумкин.
Қамоқдаги қонли қўзғолон бир-бирига рақиб бўлган икки гуруҳ ўртасида юз берган олишу туфайли юз берганлиги айтилмоқда.