Бош арча туфайли Тошкент марказида улкан тирбандлик ҳосил бўлди

© СтрингерБош Арча туфайли Тошкентда улкан тирбандлик ҳосил бўлди
Бош Арча туфайли Тошкентда улкан тирбандлик ҳосил бўлди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Бош арчасининг Анҳор-Локомотив боғи ёнида ўрнатилиши нафақат шу атрофда яшовчи, балки Янги йил маликасини томоша қилишга келгувчилар учун ҳам бир олам ташвиш келтирди

ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Яқин-яқинларгача Республика Бош арчасининг Мустақиллик майдонидан "Анҳор-Локомотив" паркига кўчирилиши пухта ўйланган ва тўғри ишдек таассурот уйғотган эди. Аммо томошаларнинг илк кунлариданоқ бу хом тасаввур эканлигини исботланди. Арча нафақат шу атрофда яшовчи пойтахт аҳолиси, балки, Янги йил маликасини томоша қилишга келгувчилар учун ҳам бир қатор ташвишлар келтирди.

Илгарилари Янги йил арчаси маъмурий квартал деб аталмиш — Мустақиллик майдонида қад ростлар эди. Милиция ходимлари арча ёнидан ўтадиган асосий трассани ёпар, МХХ биноси ёнидан вақтинчалик йўл очилар эди ва тирбандлик масаласи шу билан қисман бўлса-да, ҳал этиларди.

Энди-чи?

Арча — аҳоли энг зич жойлашган туманда ўрнатилган. Бу ҳудудга олиб келувчи ва ундан олиб чиқувчи йўллар ҳам саноқли. Бундан ташқари, шаҳарни бир нечта туманлар билан боғловчи гавжум трассалар ҳам шу ҳудуд ёнидан ўтган. ЙҲХББ ходимларининг пухталик билан ташкиллаштирилмаган иши билан ҳамоҳанг бу ҳолат туманда доимий тирбандликлар юзага келишига сабаб бўлди.

© СтрингерГлавная елка страны спровоцировала гигантскую пробку в центре Ташкента
Главная елка страны спровоцировала гигантскую пробку в центре Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Главная елка страны спровоцировала гигантскую пробку в центре Ташкента

Ҳайдовчилар ва фуқаролар ўзларининг илк норозиликларини интернетда "тўкиб сочдилар". Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг бири Бош арча атрофидаги ҳолатни қуйидагича тасвирлаган: "Лабзакда тартибсизлик авж нуқтасида. Тирбандлик шу дараадаки Абу-Сахий дам олади. Мелисалар сон-саноқсиз, аммо улар ҳам бу ишнинг уддасидан чиқолмайяптилар, чунки бу аҳоли энг зич жойлашган кварталлардан биридир".

"Арчани ҳар доимгидек Мустақиллик майдонида ўрнатиш керак эди. Аммо раҳбарият тўғри қарор қилган бўлса керак, балки шундай қилиш керак бўлгандир, байрам кўлами шу даражадаки, ҳатто ДАН ходимлари ҳам эплай олишмаяпти", — дея фикр билдирган интернет фойдаланувчиларидан яна бири.

"Одамлар ўз уйларига машинада кира олишмаяпти. ДАН ходимлари аҳолига қулайлик яратиш учун йўлни қаерда тўсиб, қаерда очиш кераклигини яхши билмайди"…

"…Агар ҳамма томошабин автомобилларда келишини ҳисога оладиган бўлсак, албатта, арча учун ноқулай жой танланган. Янги йил томошаларига 1-2 соат вақт ажратишни режалаштирганлар учун пробкада ўтириш унчалик ҳам хуш келмайди", — деб таъкидлайди яна бир фойдаланувчи.

© СтрингерГлавная елка страны спровоцировала гигантскую пробку в центре Ташкента
Главная елка страны спровоцировала гигантскую пробку в центре Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Главная елка страны спровоцировала гигантскую пробку в центре Ташкента

Ушбу ҳолатга холис баҳо бериш учун Sputnik Ўзбекистон мухбирлари воқеа жойига боришди.

Ҳақиқат интернетда айтилган гапларга мос тушди. Паркка келиш учун 30 дақиқача пробкада туришга тўғри келди. Бундан ташқари парк ёнида автотураргоҳ ҳам ташкил этилмаганлиги ойдинлашди. Машиналар йўллар четида, йўлакларда автобус бекатларида "қўним тоган" ва бу билан шундоқ ҳам мураккаб вазиятни янада чигаллаштирган эди.

Мухбирлар шу ён атрофда турган уйларнинг бирининг ҳовлисига ўз машиналарини қўйишга мажбур бўлдилар.

Айтиш жоизки, ЙҲХББ ходимлари ҳақиқатдан ҳам юзага келаётган тартибсизлик билан қандай курашишни билмасдилар.

"Кўз олдимизда йўлни тартибга солиб турувчи ДАН ходимларидан бири ҳолатни яхши томонга ўзгартира олмай, ҳаммасига қўл силтади ва вазиятни бошқаришни ҳайдовчиларнинг ўзларига қўйиб берди", — дейди мухбир.

Томошабинларга ноқулайлик туғдирган ҳолатларнинг яна бири — бу боғга кираверишда "металлоискатель", яъни темирни аниқлайдиган махсус ускунанинг ўрнатилганлиги бўлди. Бу ерда аёллар алоҳида, эркаклар алоҳида текширувдан ўтказилмоқда. Ҳеч ким бу тўғри иш эканлигига шубҳа билдирмоқчи эмас,албатта.

© СтрингерГлавная елка страны спровоцировала гигантскую пробку в центре Ташкента
Главная елка страны спровоцировала гигантскую пробку в центре Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Главная елка страны спровоцировала гигантскую пробку в центре Ташкента

Аммо одамлар гавжум бўлишини инобатга олган ҳолда бундай ускунулар сони икки баробарга кўпайтирилиши керак эди, назаримизда.

Ахир, боғга кираверишда ҳосил бўлган навбат туфайли яна вақт йўқотишга тўғри келди.

Хуллас, юқорида айтиб ўтилган тўсиқларни енгиб ичкарига кирсангиз, Бош арча нега бу ҳудудга кўчирилганини тушуниб етасиз. Ҳудуднинг бепоёнлигини кўриб дилингиз яйраса, аттракционлар ва томошалар сони Мустақиллик майдонидагидан кўплигини кўриб, қувончингизга қувонч улашилади. Мустақиллик майдони бунча одамни ўз бағрига оломаслиги ҳам ҳақиқатдек бўлиб кўринади.

Қисқаси, агар тирбандликни енгиб, автотураргоҳлар йуқлигига ҳам тан бериб, кираверишдаги навбатларга ҳам рози бўлиб Бош арча ўрнатилган паркни томоша қилиш истагингиз бўлса, марҳамат! Барча тўсиқларни енгиб ўтгач, томошалар ва аттракционларга куч топасиз, деган умиддамиз.

Янгиликлар лентаси
0