Қўқонда минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчи янги қўшма корхона ташкил этилди

© Sputnik / Игорь Катаев / Медиабанкка ўтишКимёвий ўғитлар
Кимёвий ўғитлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қўқондаги суперфосфат заводи асосида минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчи янги қўшма корхона ташкил этилди. Корхонада чет эллик сармоядорлар улуши 75%ни ташкил қилди.

ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. Ўзбекистон Хусусийлаштириш ва монополиядан чиқариш қўмитаси ва Индонезиянинг Indorama халқаро корпорацияси Indorama Kokand Fertilizers қўшма-корхонаси ташкил қилиш ҳақида шартнома имзолашди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Хусусийлаштириш ва монополиядан чиқариш қўмитаси хабарига кўра, Қўқон суперфосфат заводи асосида қурилаётган янги корхона энг замонавий технологиялар асосида минерал ўғитлар ишлаб чиқаради.

Корхонада ўрнатиладиган янги ускуналар ёрдамида, олдин республикада ишлаб чиқарилмаган — фосфат дикальцийи, калий сульфати ва аччиқ-азот калийси каби ўғит турлари ишлаб чиқариш имкони пайдо бўлади.

Ушбу қўшма корхонада чет эл инвестициялари миқдори 75% ни ташкил қилади. Киритилаётган инвестициялар миқдори 80 млн долларни ташкил қилади. Лойиҳа яқин 5 йил ичида амалга оширилиши режалаштирилган.

Ушбу йилнинг январ-сентябр ойида чет эл инвестициялари ёрдамида 370 та янги корхона ташкил қилинган. Улардан 180 таси савдо-сотиқ соҳасида, 64таси қурилиш соҳасида, 28 — таси турли хизматлар соҳасида, 15та  — қишлоқ хўжалиги соҳасида, 12 та — алоқа ва ахборот техникаси соҳасида.

2016 йилнинг октябр ойида республика бўйлаб чет эл сармоялари ёрдамида ташкил этилган корхоналар умумий сони 5 мингтага етди.

Янгиликлар лентаси
0