ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. Тугаётган йил қийинчиликлари Россия халқини жипслаштирди, дейилган Узоқ Шарқ ҳудуди аҳолисига намойиш қилинган Россия президенти Владимир Путиннинг Янги йил мурожаатида.
"2016 йил тугамоқда. У осон бўлмади, лекин қийинчиликлар бизни жипслаштирди ва олдинга қадам ташлаш учун бизда улкан имкониятларга йўл очди. Асосийси — биз ўз кучимизга ва ўз мамлакатимизга ишонамиз. Биз муваффақиятли ишлаяпмиз ва кўп ишнинг уддасидан чиқмоқдамиз", — деди Путин.
Владимир Путин россияликларга ғалаба ва ютуқлар, тушуниш ва ишонч ҳамда Россия учун чин юракдан жонкуярлик қилганлари учун миннатдорчилик билдирди.
"Бизнинг мамлакат улкан ва ажойибдир! Бизни ягона ғамхўрлик, ягона қувонч ҳамда ягона Янги йилни яхши ниятлар билан ўз оиласи даврасида кутиб олиш урф-одати бирлаштиради", — деб қўшимча қилди президент.
Ўз табригида Путин Янги йилда Она ватандан узоқда кутиб олаётганларни ҳам эслаб ўтди.
"Айни дамда кўплаб фуқароларимиз ўз ватандан, оиласида узоқда, Россия хавфсизлигини таъминламоқда, корхоналарда ишламоқда ва касалхоналарда навбатчилик қилмоқда. Поезд ва самолётларни бошқармоқда. Айни дамда ўзининг меҳнат ва жанговар вазифасини бажараётганларга, келаётган йилда энг яхши тилакларни тилайман", — деди Путин.