ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Ўзбекистонда янги йил байрами куни ҳаво илиқ бўлиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда "Ўзгидромет".
Республиканинг аксарият ҳудудларида ҳаво ҳарорати 10 даражадан юқори бўлади.
Тошкентда ҳаво ҳарорати 12 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда.
Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик ва туман бўлиши мумкин, лекин ҳаво беш даражагача илиқ бўлади.