ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. 18 қутқарув кемаси ва 50дан ғаввослар Қора денгиз ҳудудида ҳалокатга учраган Ту-154 қолдиқлари ва қурбонларни қидиришда давом этмоқда, деди қутқарув операцияси раҳбари Россия Транспорт вазири Максим Соколов журналистларга.
"Ундан ташқари, 28 декабрда қурбонлар қариндошларига ёрдам пули тўлаш бошланди. Москвадаги ВТБ ва Сбербанк бўлимлари ушбу иш билан байрам кунлари шуғулланади. Шунингдек, қурбон бўлганларнинг қариндошларини кредитлардан озод қилиш ҳақида қарор қабул қилинган", — деди транспорт вазири.
Вазир матбуот-анжуманига тўпланган журналистларга, норасмий манбаалардан олинган маълумотларни тарқатмасликни ва қидирув ишлари якунига етмасдан, турли фожеа сабабларини эълон қилмасликни сўради.