ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Грозиннинг таъкидига кўра, ушбу ташрифдан Ўзбекистон ва Тожикистон томонни катта умидлар боғлаб турган. Ўзбекистонда давлат раҳбари алмашгач, мамлакат қўшнилар билан янада жипсроқ муносабатларга тайёрлигини билдирувчи белгилар билдирган.
"Мирзиёев Каримовдан мураккаб меросни қабул қилди. Аммо шу билан бирга Ўзбекистоннинг ҳозирги раҳбари Тожикистон билан муносабатларни тиклай бошлаган, деб айтиб бўлмайди. Ҳали Каримов давридаёқ Ўзбекистон Тожикистон билан яқинроқ бўлиш белгиларини билдира бошлаган эди", — деб таъкидлади Грозин.
Эксперт, шунингдек, томонлар энергетика ва сув соҳаларида, виза ҳамда транспорт масалаларини тез орадаҳал этишларига ишонч билдирди.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Душанбеда Тожикистон республикаси раҳбари Эмомали Раҳмон Рустам Азимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси билан учрашув ўтказган эди.