ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik, Лидия Исамова. Тожикистон авиация расмийлари Россиянинг "Ямал" авиакомпанияси билан судлашишга тайёр, "Сомон Эйр" компанияси ҳам Россияга қарши даъво қилиши эҳтимолдан ҳоли эмас, деб айтган РИА Новости нашрига Тожикистон транспорт вазири Шерали Ганжалзода.
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Тожикистон ҳукумати Россиянинг "Ямал" авиакомпаниясига мамлакатга парвозларни амалга оширишни таъқиқлаган эди. Бунга жавобан Москва Тожикистоннинг "Сомон Эйр" авиакомпаниясига Россиянинг қатор регионларига учишни ман қилди.
Ганжалзодага кўра, Тожикистон томон ўз авиакомпаниялари ҳақ-ҳуқуқини судда ҳимоялашга тайёр. "Россия томонидан киритилган санкциялар туфайли "Сомон Эйр" авиакомпанияси Россия регионларига учиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди ва бунинг оқибатида жиддий молиявий йўқотишларни бошдан кечирди. Шу боис, "Сомон-Эйр" ҳам худди шундай даъво аризаси билан судга мурожаат қилиши мумкин", — деб қўшимча қилган Ганжалзода.