ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Франциянинг Charlie Hebdo журнали карикатураларининг матбуот эркинлигига алоқадор жойи йўқ, деб баёнот қилди Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров.
Карикатурада қулаётган самолёт, унинг фонида эса "а-а-а-а" дея давомли товуш чиқараётган ансамбл артисти тасвирланган.
Расм тагига "Қизил армия репертуари кенгаймоқда" деб ёзиб қўйилган.
"Франциянинг Шарли Эбдо журнали Ғарб "демократияси ва сўз эркинлиги" аслида нима эканлигини навбатдаги бор намоён қилди. Нашр Ту-154 авиаҳалокати ва Россия элчисининг Анқарада отиб ўлдирилиши ҳодисаларига карикатура эълон қилган. Мен илгари ҳам айтганман, ҳозир ҳам такрорлаб ўтаман: журнал таҳририяти сиёсати мутлақо аҳлоқ нормаларидан йироқ, фосиқ ва инсонийликка ёт. Унинг матбуот эркинлигига бевосита ҳам билвосита ҳам алоқадорлиги йўқ", — деб ёзган Қодиров ўзининг Instagramдаги саҳифасида.